Чаман
Капалаклар учади, қўнади аста,
Кузатиб турганимни биларми, қайдам?!
Гуллар майин ҳидини сочишга уста,
Жило сочса ошиқиб қўяман қадам,
Чаман мени чорлайди, завқ маъвосига.
Нозик дидли капалак беназир нози,
Кўнглимни қитиқлайди қаноти саси.
Қисқа кечган умрига бўларми рози,
Эрк тўла парвозида
гўзаллик акси.
Чаман мени чорлайди, шавқ маъвосига.
Соғинчимга ўхшайди гулзорнинг юзи,
Бир булбул чаҳ-чаҳига пайваста овоз.
Анҳор шивирида бор
дилтортар сўзи,
Райхон ифори хушбўй йўлларда ҳамроз,
Чаман мени чорлайди, ишқ маъвосига.
Муслима ҲАМРОЗ
04.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


