Шеър

Тугайди

Ям-яшиллик тўкилиб боряпти, аттанг.
Ғуж-ғуж япроқлар энди
банддан узилиб,
тўкилар бир-бир.
Ён-атрофни тўзғитар
кузак сарғайиб,
ҳар баргида сир.

Томчида кўрингай рангин камалак.
Юлдузлар тўкиларми
бирдан пойингга,
куппа-кундузи.
Ердан униб чиқади,
чўғдай дарахтлар,
кўкда илдизи.

Ҳис-туйғу тўкилади, зилдай оғир дард.
Лола барги эргашар,
енгил шамолга,
енгилган онлар.
Тупроқ қизариб ётар,
қалқиб кетади,
тўкилган қонлар.

Шам тўкилар эринмай, эримай туриб.
Ўт-у олов нечундир
тўкилмас сира,
ёнгани сайин.
Учиб юрар шуълалар,
замҳарир руҳдай,
нурдайин майин.

Тўкилиб турганида
ёмғирлар баъзан.
Кўзда ёш, қалбда дурга айланган туйғу,
томчида қонар.
Тўкилган кўнгилларда
ишқ соғинчидай
ҳаёт уйғонар.

Тўкилган дарё – сойлар кетади шошиб.
Ширин жон ҳовучдаги титраниб турган,
бир томчи шарбат.
Умр тўкилиб тугайди,
бўшлиқ ичига,
охир-оқибат.

Ҳар зарранинг ичида бўшлиқ садоси.
Тўкилиб тугамоқлик
мумкинми айтгин,
сўнгсиз ғалаён.
Яна тўлиб-тошади,
ўзингга қайтгин,
тириклик – исён.

Муслима ҲАМРОЗ
10.09.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x