Нетаман
Жоним агар ҳалқумга келса,
Нечун хаёл тузоққа қочар.
Шоним энди ҳаққимга келса,
Ҳилол мендан узоққа қочар.
Шамман гарчи нотавон келдим,
Ёлғончи бир дунёдан қочиб.
Жимман яна норавон келдим,
Қанддай ширин ҳулёдан қочиб.
Сабрим ўзи шокоса, тўлса,
Қалқиб кетиб довдираб қолгай.
Сайрим мени шохона бўлса,
Хаёл бирдан жовдираб қолгай.
Қалбим мисли бир кўза, тўлгай.
Дилда ашким зорласа, кетгум.
Кулбам гўзал афруза, тўлгай.
Ишқи ёниб порласа, нетгум.
Изоҳ: “ҳулё” – гўзал тасаввур; “афруза” – ёритувчи; “ашк” – кўз ёш.
Муслима ҲАМРОЗ
11.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


