Хаёлларим
Бурҳон хаёлларим учди тўлғониб,
Адашиб кетдим-ми сўнгсиз маконда.
Еллар елкасини тутмас қизғониб,
Устунлар қолдими ёруғ
жаҳонда.
Йўқсил хаёлларим қолди йўқолиб,
Излаб тополмадим, толди йўлларим.
Тахайюл тўфони қайдан куч олиб,
тўкилиб бормоқда чопқир йилларим.
Сулув хаёлларим мисли ойбарчин,
Бойлик тополмасмиш ғазна ичида.
Нақшлари ғаройиб, солар
гулпарчин,
Хаёлим гуллайди, дардим ичимда.
Изоҳ: “ойбарчин” – ойдай гўзал ва ипакдай қимматбаҳо.
Муслима ҲАМРОЗ
16.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


