Нофармон
Бир тун чўкди…
Зулмат келар бостириб, олам қоронғу,
Осмонда қора булут сузар осилиб.
Қоп-қора лолалардан томади оғу,
Бўғзимдан минг надомат
чиқар отилиб.
Бир кун ўтди…
Нофармон бинафшада тусланар қайғу,
Томирига зулумот чирмашиб кетган.
Чечаксийрат кўнглимни
қийнайди ғулу,
Булутнинг қовоғидан
озорлар етган.
Бир тонг отгай…
Ва, уйғониб уфқида
чалади бурғу,
Булутларга ўқ отар қуёш куйманиб.
Боқсам, тўкилиб кетгай
тилладай ёғду,
Самоларни қучаман ёниб, ийманиб.
Муслима ҲАМРОЗ
01.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


