
Ҳаёт
Ҳар куни кўнглимда туғилгай ҳаёт,
Янги тонг отади уфқи қизариб.
Нурли осмонида туйғулар сайёт,
Оламни кезаман вақтни қизғаниб.
Тутатқи бўлгайми қалбдаги учқун,
Шамсивор оловин ёқсам қиздириб.
Беҳуда чопмасин, хаёллар учқур,
Дил мулкин кашф этсам маъдан қаздириб.
Гирёна ёнаман оташда такрор,
Ботиний курашда нажот қидириб.
Ошиқлик ҳукмига бўлгайман иқрор,
Яшасам гўзал бир сийрат қолдириб.
Муслима Ҳамроз
14.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые