
Уммон
Сузишни ўргат менга эй, буюк уммон,
Тўлқинга айлансам гар, қучоғинг очгин.
Чайқалиб турар хаёл, сузмоғи гумон,
Дурдайин томчиларинг
қалбимга сочгин.
Қўзғолон бошлаб қолар шафқатсиз бўрон,
Булут ғулувга тўлар, ваҳима талаб.
Сени енгмоқчи бўлиб тўзғийди тўфон,
Шамол қўшиқ айтади омонлик тилаб.
Сузиб-сузиб ўтаман дарё йўлимда,
Сен ҳам оқиб келасан, ўзингдан кечиб.
Улкан кема сузади ўнгу сўлимда,
Жилғалар қониқарми ёмғирни ичиб.
Қулоч отиб сузаман қирғоқлар йироқ,
Битта қайиқ қалқийди, қутқаргай мени.
Қалбимни нечун шудринг қилади сўроқ,
Мен соғинган бўстонлар
кутади сени.
Муслима ҲАМРОЗ
12.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


