
Вақт қадри
Ёшимни унутиб қўяман баъзан,
Вақт юкин ортмоқлаб юрмоқлик шартми.
Қанча умр ўтди-ю, қанчаси қолди,
Ҳаёт эриб оққан қалбдаги
шамми.
Ҳар тунда юлдуздек ёниб чақнайман.
Дақиқа қадрини қуёшдан сўраб,
Уфқига боқаман, қонга бўялган.
Қалбим қалқиб турар вақт уммонида,
Чексизлик бўйида нурга тўёлган.
Ҳар кўклам чечакдек униб чиққайман.
Шеърим чақинига туташиб кетгач,
Ҳар тонгни қаршилаб уйғондим масрур.
Сўзлар ҳикматини қайта кашф этгач,
Оламни тўлдирар беқиёс сурур.
Ишққа ташна каби нечун чанқайман.
Муслима ҲАМРОЗ
29.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


