
Оқ гуллар
Бурдаланган булутни қуёш савалар,
Кул рангига тусланиб сузади хаста.
Мовий ҳис-туйғуларим тинмай севалар,
Оқ гулларга айланиб бўлади даста.
Ёқутдек жилвалангай ёмғир шивири,
Япроқни эркалайди зумрад томчилар.
Кўнглимни уйғотмоқчи тиниқ шовури,
Сой тубига етишгай қудрат томчилар.
Ёмғирга ташна қалбим қалқиб кетади,
Нечун денгиз тубига чўкиб кетолмас.
Шамол сочган булутлар шошиб нетади,
Хаёлларим ортидан қувиб етолмас.
Муслима ҲАМРОЗ
03.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


