Фасли қиш
Календарни варақлайман жим,
Хотиралар учади қанотин қоқиб.
Шоду маҳзун дақиқаларда
Ўнгу терс ўтаётир коинот оқиб.
Вақтнинг чексиз занжири агар,
Хаёлот фазосида чувалса бир дам,
Титраб ўтмишнинг силсиласи,
Ларзага дуч келгайми бу ёруғ олам.
Ўтган кунлар чўкиб кетди-ку
Армон ютиб чақнаган тунлар қаърига.
Келар ойлар етишгай албатт,
Умид ила нурафшон йилнинг қадрига.
Музли дамда совуқда қотган,
Қишнинг кўксидан зора тўкилса изҳор.
Хушёр этсин қор копток отиб,
Илҳом парчаси бўлиб ёғсин оппоқ қор.
Ҳарорати ўзгача мезон,
Йил аввали, охирин тутар фасли қиш.
Боши сўлғин кузакдан огоҳ,
Етган манзилида бор кўкламли ташвиш.
Муслима Ёдгорова 31.12.2020 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые