
Булдуруқ
Табиат томоша қўймоқда, ана боқ,
Уч қорга татирмиш биргина булдуруқ.
Дарахтнинг шохига илинган қорми-оқ,
Изғирин изғийди санчқиси қуп-қуруқ.
Тунд-туман қуюқроқ қоплаган атрофни,
Тўйинар ҳаво ҳам томчилар симириб.
Намоён этгайми қировли бир урфни,
Ялтироқ парчалар яхсимон жимирлаб.
Пасайган ҳарорат увишар, қалтироқ,
Дилдираб ижодкор аёзни қор қийнар.
Безаги нақшинкор бўлармиш, тиниқроқ,
Совуқ сув зарраси ҳавога қоришар.
Аёз ҳам чизгисин чизади қишга мос,
Яланғоч новдага қировли бир кўркам,
Музлаган тўнидан бичади оқ либос.
Кўк гилам тўқийди эртага илк кўклам…
Муслима Ҳамроз 7.01.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые