Дераза
Деразадан боққанда олам парчаси,
Ҳайрат лол мўралайди кўнгил уйимга.
Илиқлик таратганда ёрқин дарчаси,
Мўъжиза қоришгайми фикру ўйимга.
Деразамдан боқаман борлиқ юзига,
Ва, қалбим титрар фикрат сирин ечолмай.
Маҳзун не саволимни йўллаб ўзига,
Ожизман туйнугини кенгроқ очолмай.
Деразадан қиёлаб нур йўллар само,
Ҳилолу юлдузлар ҳам суҳбатга чорлар.
Очиқлик рўшнолик-чун гўзал бир дам-о,
Шайдолик шуур каби қалбимда порлар.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые