Шеър

Қишлоқ

Қишлоққа борсам гар жимжитлик излаб,
Далалар имлайди қулочин очиб.
Сўқмоқлар пиёда келар ғизиллаб,
Гулзорлар қучади ифорин сочиб.
Ҳаловат топганми осуда қишлоқ,
Шошаётган вақт ҳам секин ўтгайдир.
Самимий инсонга бўлгудек овлоқ,
Суръат ўз ўрнида фурсат кутгайдир.
Хўроз қичқириғи уйғотар тонгни,
Ҳар ҳовлида аёл бажариб юмуш
Тандирдан узади қизарган нонни,
Ўчоғида ўти сўнмаган турмуш.
Ҳар кўклам безайди чангу тупроғин,
Майсалар шивирлаб кўтаради бош.
Дарахтлар қўл чўзар ёзиб япроғин,
Шу ерда гўзаллик яшайди сирдош.
Силаи раҳмнинг ҳикмати сўнмас,
Одамлар қалбидан ўчмайди абад.
Меҳрсиз гул-гиёҳ ҳам тупроқдан унмас,
Кенгликлар чорлайди безаниб обод.
Муслима Ёдгорова 12.03.2021 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x