Шеър

Кўклам нафаси

Баҳорга пешвоз чиқмоқ учун отланган чоғда,
Равон йўлларим гуллайди ва ёришар кўк ҳам.
Орзуларга ёндош йўллар ҳам қолгайдир доғда,
Орзиққан дилимда кечганда баҳор нашъаси,
Мен сени қўмсайман баҳорим, баҳор.

Қақраган кўксимга нур сепгай сурурваш баҳор,
Гул-гулзор томири қалбимда илинждек туташ.
Булбул гул ишқи ноласини этганда изҳор,
Кўклам навоси таралгайдир шодёна бўлиб,
Мен сени қўмсайман баҳорим, баҳор.

Ватан баҳор бўлди яшариш завқига тўлган,
Юрт кўрки янгича, ҳар гўша ўзгача обод.
Буюк аждодлари маърифат ишқида бўлган,
Гуллаб-яшнаш фурсати қутлуғ, уйғонди баҳор,
Мен сени қўмсайман баҳорим, баҳор.

Муслима хилқатим сийлайди кўклам нафаси,
Хорғинлик изини ювгайдир сохир шабнамлар.
Оҳ, ёшликка эврилган эди гўзал сафоси,
Энди-чи баҳорга айланмоқ истайди кўнгил,
Мен сени қўмсайман баҳорим, баҳор.

Муслима Ёдгорова 8.03.2021 йил

Лолазор

Хушнуд ёзаверсам мен баҳорни алқаб,
Оҳиста кириб келгайми кўнглимга афрўз.
Лиқ тўлиб-тошган лолақизғалдоқ алдаб,
Юрагимнинг жомига тўкади минг бир сўз.
Шамолга дош беролмай титраган барглар
Изтироб асоратини этар намойиш.
Дилни ошкор қийнайди яширин дардлар,
Дардчил туйғуларни синаб топса оройиш.
Кўзни қувнатиб ял-ял ёнгани сабаб,
Ёрқин бир изи қолгай-ми шайдо кўнгилда.
Уруғлари сочилгай кўкармоқ истаб,
Қил илдизлари туб отса сахий қум-гилда.
Боқаман тим бахмалдек гули лолага,
Титроқ ол яноғини ҳеч силай олмайман.
Кенгликлар хуш ёқгайми дилдир жолага,
Хаёлот қир-адирларин кезиб толмайман.
Лек, тасвирлаш душвордир нафис сийратин,
Лолазор тўлқин мисоли тебрангай майин.
Алвон тусли ҳислар-ла чизсам суратин,
Лола кўнглим қизаргайдир, шукрона тайин.

Муслима Ёдгорова 9.03.2021 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x