Елвизак
Тортқилар дераза рўмолин.
Хонада ҳавони тиларкан,
Шувиллаб кўрсатар жамолин.
Пайпаслаб силайди ҳар ённи,
Кўчаверар такрор ва такрор.
Елка тутган тотли ҳар онни
Қувлаб-қувлаб этади иқрор.
Очиқликка суқар экан бош,
Ийманмасдан сочилиб учгай.
Йўлин тўссак тортмайди ювош,
Кўксин кериб соф ҳаво қучгай.
Елвизак бир елпиғич виз-виз,
Вақт суратин чизади оқиб.
Умринг кечиб қоларкан бир из,
Вақт кўксига қўйсанг гул тақиб.
24.08.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые