Ёлқин
Боқсам гар, сирли тўлишгай яйраб,
Нақ қизғиш ёғдули думалоқ гардиш.
Уфққа бош қўяр нурларин тараб,
Кўксига ботгайми оловли дард-иш.
Кетар чоғини қизғаниб, ёниб,
Кўкни бўяб қўяр қизил нолага.
Бағрин куйдирган оташдан тониб,
Сочилибу эврилгай нурли толага.
Нурга тутолсам юзимни бир он,
Қалбим туғёнига толалар энсин.
Шом чўкар. Туннинг сукути бийрон,
Тонг отгач, ёлқини сержило ёнсин.
Муслима Ҳамроз 9.09.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые