
Дилхуш
Оҳ, кўнгил торларида ҳалинчак учқур,
Парвозга чорлайверса нафис бир учқун,
Оққушман, оққушман, оққуш.
Кўнгил фазосида руҳ кезгани маҳал,
Излаб топмоқлик учун манзума сайқал,
Дилхушман, дилхушман, дилхуш.
Бул кўнгил довонида парилар базми,
Магар ишқ шаробига лиммо-лим назми,
Табъхушман, табъхушман, табъхуш.
Кўнгил хилқатига ёр дилсўз чамани,
Латиф ҳислар қуйилиб келган ҳамони,
Сархушман, сархушман, сархуш.
Изоҳ: Табъ-қобилият, мойиллик.
Муслима Ҳамроз. 24.09.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые