Уммон
Сузишни ўргат менга эй, буюк уммон, Тўлқинга айлансам гар, қучоғинг очгин. Чайқалиб турар хаёл, сузмоғи гумон, Дурдайин томчиларинг қалбимга сочгин. Қўзғолон бошлаб қолар шафқатсиз бўрон, Булут ғулувга тўлар, ваҳима талаб. Сени енгмоқчи бўлиб…
Кўҳна ва янги
Азалий чоғлардан келади овоз, Акс этар жазбаси руҳимда кўпроқ. Дуч келган сойларим нақадар саёз, Оқиздим кўнглимни — титраган япроқ. Бу кўҳна дунёда янги тамаддун, Шаҳарлар ўзгарди, бинолар ўсди. Бой бўлди қишлоқлар, кўнгиллар юпун,…
Таслим
Ёнсаму ловуллаб тунлар уйғонса, Юлдузлар тўкилса чўғдайин ёниб. Бу ғариб кўнглимда бир ишқ тўлғонса, Бўларми нурафшон тафтига қониб. Мен ошиқ бўлганман – муҳаббат дардим. Кул бўлдим, гул бўлдим сабрим етарми, Ёниб сўнмоқ балки…
ҚУЁШ ШУЪЛАСИГА ЧАЙИБ ОЛИНГАН
Дарёдан шаршара узалиб тушар, Оққан ўзанида оқим синмайди. Оқаман, жилғалар умидга ўхшар, Жўшқин чашмаларга томчи сиғмайди. Қалбимни қийнайди тўғонлар тўсиб. Бир уммон чайқалиб турар кафтимда, Қуёш шуъласига чайиб олинган. Бир дам фироқ дардин…
Биёбон
Чексиз саҳро. Уфқи ерга бош эгган, Шарпага айланиб сароблар кезар. Тутқичсиз шамоллар увиллар экан, Кўнгил ҳувиллайди, насимлар эсар. Бир ҳовуч тупроқда чўлнинг пардози, Гиёҳлар ҳидини туяди кўнглим. Гулдираб ўтади тўзон овози, Ваҳима қутқусин…




