Бадиа

  • Бадиа

    Нола чекса…

    Баъзан, бу омонат дунё зулмидан изтироб чеккан юрагимдан қон сирқиравергай томчи-томчилаб. Начора, жом тутаман андуҳ рангли жоласига вужудим титраб. Ҳаёт зарбидан кўнглим чинниси чилпарчин сингудек бўлса, бутунлик ҳикматини излайман, биллур хаёллар оғушида. Тушкунлик…

  • Бадиа

    Ашъор камалаги

    Шоир бир дарё, унинг қалбида шуъла оқади. Кўк ирмоқларидан қуйилиб келадиган сўзлар тўлқинидан дарёи қалби тўлиб-тошишга мойил бўлади. Шундай дақиқаларда бутун борлиқ гўзаллик тасвирига айланади ва шукроналик қуйилади дилни тўлдириб. Кўнгил кенгликлари туйғуларни…

  • Бадиа

    Сокин суҳбат

    Сукутга чўмиб қад ростлаган баланд тоғларга жимгина боқаман. Унсиз ҳайқирсам,  кўнглим водийсига жимжитликнинг майин садоси маҳзун бўлиб таралади. Ҳайратланаман.  Ҳой, шамол, шовулламай тин олсанг-чи, дарахт баргларида ҳузурни қучиб. Шабада, шивирламай турсанг-чи бир пас,…

  • Бадиа

    Ғалаён

    Қўққисдан деразанинг ҳарир ёпинчиғи енгил ҳилпирай бошлади. Унинг майин тебранётган шокилалари бир дам хаёлимни ўғрилади. Тўлқинланган ошёнда ажиб ғалаён бошланди, гўё. Негадир, юрагим шуув этди. Борлиқ ичра ўпқон сиртмоқлари доира бўйлаб айланишини ҳис…

  • Бадиа

    Ёмғир ёғарди

    Осмон кўксида дафъатдан пайдо бўлган шаффоф пардали булутлар бемалол суза бошлашди. Ажабо, оппоқ бағри нур симириб тўйганга ўхшарди. Мўъжизакор кумуш томчиларни қониқиб ютавергач кулранг тусга бўяла бошлашди. Барқут булутлар оғирлашиб бир-бирига суяна-суяна, тўплам-…