Қатралар

  • Қатралар

    Ёмғир қатраси

    Ёмғирнинг жон томири аслида уммонга туташиб кетган. У гоҳ осмонда сузади булутларга эврилиб, гоҳ заминга сизади кўкламга айланиб. Томчи-томчилаб денгизни қучади, гоҳида булоқ қўшиғини томиб куйлайди, баногоҳ сачрайди шаршара тизгинин узиб. Кўкда муаллақ…

  • Қатралар

    Хаёл осмони. Қатралар

    Қалбим кенгликлари оламнинг чексиз ва беғубор ҳудудларига туташиб кетгай, хаёл осмонида; Аллоҳга шукр, ҳаёт кечмишим сипо, бироқ қалбим қўрғони муҳташам; Умрим йўлларида машаққат излари ҳамон қадам-бақадам азобланади, кўнгил кўчаларида эса сабот тобланади; Хаёлот…

  • Қатралар

    Фараҳбаҳш дамлар

    Шундай фараҳбахш дамлар бўладики ундан масрурланиб кўнгил оламига кўчгим келади. Унинг илҳом пишқириб оқаётган дарёсига илҳомланиб шўнғигим келаверади. Яхшилик муждалари ифорин таратиб, гўзаллик жилоланиб турган боғларига боғланиб қолсам дейман. Кошки гўзаллик водийсини яёв…

  • Қатралар

    Хаёлот (қатралар)

    Учқур тахайюлнинг ҳарир қанотларида парвоз этиб, тасаввур оламингни безасанг гўзаллик шуурингга оқиб киргай; Тасвир кўзгусидаги ғуборларни аритиб, туйғуларингга тароват бағишласанг наво тараннуми қалбингни тўлдиргай; Хаёлот оламида қўққисдан чўғланган фикрнинг моҳияти равшанроқ бўлса не…

  • Қатралар

    Яшил тўлқин

    Вақт ҳар биримизни ўзининг қайиғида белгиланган муддатда ўз соҳилимизга етказиб қўяди; Тоғларнинг томири тупроқ остига чуқур ботганлиги учун ҳам чўққилари шамолга бардошлидир; Осмонни соғинишганми денгиздан буғланган сув томчилари енгилгина юқорига интилишади, вазмин ёмғир…