Шеър
-
Соғинчни симириб
Кўнглим бир зумгина ҳувиллаб қолса, Қизарган осмондек чўкар қонталош. Келиб кетган ҳислар қувғинди каби, Соғинчни симириб ичар жонталош. Кўнгилга тонг саҳар томганда шабнам, Ёзолсам шай тургай минг қаламтарош. Оламлар бағридан гўзаллик истаб, Поклашга…
-
Вақт қизғанчиқ
Кўнгил ипак, ул майин маъво, Шеър қуйилар, лавзига маҳтал. Тўлиб тошар бир ирмоқ бўлиб, Дил тўлғаниб жўшгани маҳал. Нажиб сўзлар учқур-у бедов, Гулболидан шимади асал. Гўзалликка парвона бўлгач, Вақт қизғанчиқ, бегона пайсал. Ортмоқлайди…
-
Нурли қувват
Бир-бир босган изларим юрар оҳиста, Мен ҳеч боролмаганим жойларни кўзлаб. Ўй-у хаёлларим ҳам учар шоҳиста, Мусаффо ҳар тонгларнинг шавқини сўзлаб. Руҳ огоҳ суворийдир жон маконида, Кўчиб юргудайин ул айланиб такрор. Хушлагай чорловлари дил…
-
Кутиб турар вақт
Етиб бўлмас манзили томон, Йўлчироқлар ўтади шошиб, Йўл четида кутиб турар вақт. Поёни йўқ йўллар қувлашиб, Йўл юради, оғринар қадам, Кўнгил сари борарми? Қайдам. Муслима Ҳамроз 07.05.2025 йил
-
Қалам изи
Оппоқ қоғоз ва зим-зиё тун, Ўйноқлайди шамнинг шуъласи. Туйғуларнинг шалоласидан, Тўкилади кўнгил шеваси. Илҳом васфин этолса ишғол, Тутқич берса паришон ғазол, Оқ қоғозга тўкилади шеър. Тун қўйнига кетаман оқиб, Юлдуз дарча очган палласи.…