Шеър
-
Сўз экса қалам.
Наққошнинг кашфига маҳлиё бу дил, Соғинса атрини сочади баҳор. Мангулик бахш этган дақиқа деб бил, Коинот қалбингга боққанда бедор. Чорраҳа йўлларда адашма бир дам, Изингда гулласин сўз эккан қалам. Муслима Ҳамроз 24.02.2025 йил
-
Гулпарча
Осмону ер аро туташганда йўл, Булутнинг томчиси музлар беғубор. Пардек қор ёғганда учиб ўнгу сўл, Бойчечак баҳорин кутар интизор. Осмондан ёғмоқда парча-парча гул, Нақшлари бетимсол, оппоқ-оппоқ қор. Ўзгача суратда пайдо бўлар ул, Гулнишин…
-
Тафт
Оқяпман, шамдайин эриб оқяпман, Зулумот муздайин, нурга тўймайди. Бағримда оташин шуъла ёқяпман, Липиллаб қўққисдан соя ўйнайди. Тўкилиб тугарми вақтнинг зарраси, Соврилган оловни сира суймайди. Битарми жизғанак кўнгил яраси, Чирмашиб толиққан пилик куймайди. Эрк…
-
Қор
Уммон чаяр ўз-ўзини самога боқиб, Совуқ қотган дийдасида сирғалар булут. Ҳаво учар майда-майда қорпарча тақиб, Қуёш тиғи тафтишлари бўлгайми унут. Оппоқ қорни соғиндингми, беғубор қорни, Қалбга ёққан қорни дея қийнама ёрни! Зумрад осмон…
-
Дорнинг оғочи
Ичингда титрайди дорнинг оғочи, Чириган арқонин тортсанг авайлаб. Алдоқчи туйғулар сотқин, айғоқчи, Ғирчиллаб асабинг бузар атайлаб. Ичингда тўсинми дорнинг оғочи, Қароғинг тўсади боғич пайпаслаб. Ваҳима қувлайди, хаёл шошади, Тубанлик остига чўкканда пастлаб. Ичингда…