Қанот
Издиҳомда адашиб кетдим,
Чалкаш йўллар алдайди осон.
Тўсиқ бўлдим ўзимга ўзим,
Кузатади синчалаб осмон.
Бораверсам айланар дунё,
Чархи мени чорлайди
ҳамон.
Келаверсам кўнгил қасрига,
Пешвоз чиқар замҳарир замон.
Кўм-кўк йўлда қалбим мусаввир,
Зуҳра юлдуз тонгимда меҳмон.
Мактубимга кабутар қанот,
Учаётир ул маъво томон.
Муслима ҲАМРОЗ
07.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


