Шеър
Олов сўзим
Қалам оташ чизги, оловланиб кетади сўзим, Шеърим шуъласида яна такрор ёнаман ўзим. Ёҳуд сочсаммикан замин узра, сўзларим уруғ, Бепоён лолазор тимсолида униб чиқсин чўғ. Ўтли лаҳжалардан ҳилпираса кўнгилда ялов, Қақнус каби ёниб, тирилгайми…
Қарздор
Сўқмоқлар пилдираб чиқаркан йўлимга, Йўлларим йўлимни пойлайди интизор. Дарвоза: “қулочинг очсанг-чи кенгайиб”, «Буришган танангда жароҳат» – эй, токзор. Райҳонбўй югуриб чиққин-да йўлимга, Отамнинг қўллари қадоғин эт изҳор. Йилларнинг юкини елкамга юклабман, Толиқиб кутарми…
Асира
Эшикни муштлайди асира шамол, Қамалиб қолганми, қўриқбон калит. Остона титрайди: – “ўтмай қўя қол”, Ташқарида бўрон, увлайди бир ит. Кўйлагим гулидан капалак учди, Хаёлим қувлашиб тинглайди сонет. Рўмолим тортқилар попугин ечдим, Бағри кенг…
Ёнсам…
Ёндим олранг шафақ билан кенгашиб, Ёрқин ҳар туйғулар ифоридан маст. Борлиқнинг қулочи кетгай кенгайиб, Осмондан баланд-у ердан эса паст. Гирёна кўнглимни алқаб сирлашдим, Ғам-ғурбат тўфони қучди басма-бас. Зулмат-у нур ичра бир дам адашдим,…
Хато
Жим кетасан, жимиб кетасан, Тушларимга кирмайсан, ҳатто. Мен тўфонлар ичра нетаман, Бу дунёнинг сукути хато. Қайнаяпман булоқ ичинда, Борлиғимни чўлғайди наво. Сукунатнинг оҳи ичимда, Бекинмачоқ ўйнайди сабо. Тўлиб-тошсам дарё мисоли, Тўлқин руҳи бергайми…



