Шеър
Садр
Бир нақшинкор баркашдай кўрингай бир бадр, Айлана кўзгудайин ялтираб тургай. Тахайюл тўфонида тополсам гар қадр, Кўнглимнинг дарчасида хаёллар сургай. Ситамлар сирқиратгай, жонимга не жабр, Ойнинг сояси чалкаш йўлимда юргай. Ва ғалаён кўчади, келгайми…
Ипак йўлларим
Ассалом, Самарқанд, салом, Бухоро, Асрор кўнглим йўлчи, аброр ҳар дамга. Зарварақ тарихнинг йўлида чироғ, Нурли манзилларим даво дардимга. Пўртана хаёллар бўлар парвона. “Минори Калон”дан келар не садо, “Афросиёб” қани, зормиш оромга. Феруза самода…
Ёқутдек чироғ
Тўнтарилган сохта дунёга боқинг, Аврайди тасввур ўнг-терс мужассам. Кўнгилнинг ёқутдек чироғин ёқинг, Шуъласи ёйилса, соя солмас ғам. Кун ботиб тонг отар, қуёш бир оқин, Тун ичра толиқиб томади шабнам. Дунё гўзаллиги таратар ёлқин,…
Бир алвон чўғ излаб
Атиргул ишқида дилим қонагай, Ёқутдек товланиб бағрим тиғлайди. Юлдузсиз осмонда туним қорайгай, Бир алвон чўғ излаб юрак йиғлайди. Қип-қизил атиргул бўйи қийнагай, Соғинч изҳорига сўзсиз боғлайди. Баргида гулоби қоним қайнагай, Жом тўла, кимлардир…
Манзара
Қуёш қиличини санчаркан кунга, Кунпаякун бўлар шом чоғи фалак. Уфқнинг пешонаси қонармиш шунга, Қип-қизил булутлар сузади лак-лак. Инсоннинг кўксида қизарар юрак. Шафақ шивирлайди тиғ етмас тунга, Шу ёқдан бир сулув мўралар малак. Созланиб…



