Шеър

  • Шеър

    Кузагим зарбоф

    Бизнинг боғларимиз нақадар зариф, Кузакнинг бағрига келди тўлишиб. Биз кутган чоғларга беради таъриф, Нафис чиройини тонгла бўлишиб. Анҳорнинг тошқини кўкламга хилоф, Қушлар чуғурлайди овлоқ талашиб. Маҳзун дақиқалар тўқийверса лоф, Тўкилган хазонлар кетар қалашиб.…

  • Шеър

    Игна санчқисидан уйғонар мато

    Кашта тиккан нозик қўлларда хино, Ораста бегойим, ўзбегим қизи. Игна санчқисидан уйғонар мато, Ипи йўрғаласа ранго-ранг изи. Ипнинг бўёғида чаманзор пайдо, Гуркираб кетади тўрт тараф шоён. Бармоқлар сеҳридан тўкилар жило, Каштага эврилган туйғулар…

  • Шеър

    Тирамоҳ

    Кузнинг фарёдига тутаман қулоқ, Зириллаб кетади гирёна фалак. Бепарво шамоллар ўйнайди қувлоқ, Чирпирак чархида хаёлим ҳалак. Унинг гирдобига шўнғиганим чоқ, Туташиб кетади минг битта бўлак. Тирамоҳ зарига тўлади қучоқ, Гулбаҳор мулкидан беради бўнак.…

  • Шеър

    Чорлов

    “Мен”имдан изн сўрайди, бодом қабоғим, Ва чиқмоқчи бўламан, “мен”дан ташқари. “Бодом” нинг япроғидан олган сабоғим, Қувғинди қилавергай хаёл лашкарин. Ишқининг ошубидан гуллар гар боғим, Най навосига қониб, тўлгай ичкари. Нур жилвасига ошиқ бўлган…

  • Шеър

    Афшона

    Бухоронинг бағрида ёғду балққан пайт, Ҳурмитон заминидан келгай афсона. Исфане ариғида ҳаёт оққан пайт, Нурафшон бир ирфонга тўлди Афшона. Қадим тупроқ уйғонди, найсон ёғган пайт, Куртак отдилар бунда гиёҳлар чандон. Олий Қудрат пайкони…