Шеър
Мансуралар
Ҳар куни шеър ўқийман сурурланиб, ўқийвераман ҳавасим ортиб. Гўзал ашъорларни қалбга кўчиб тинглаш саодатини ҳис этиб ўқийман. О, назм олами наволари оҳанрабо-ю мафтункор садо бўлиб дилда янграмоқда. Шеъриятга эҳтиёжим бор, изҳорим бор! Ҳар…
Сандувоч
Ёниб-куйлаб жуфтин суювчи, Наволари тафти суюнчи. Сандувочим, митти сандувоч, Нолаларинг чор-атрофга соч. Булбулшевам жўшиб сайрайвер, Гул шоҳига қўниб яйрайвер. Навбаҳорда парвоз қувончи, Фиғон чекар куйсоз нолончи. Сандувочим, жонбоз сандувоч, Сайроқ қушим оҳанги тилмоч.…
Туман
Тарқаб кетса гар туман, осмон бағри очилгай. Кўм-кўк яшнаб ҳар суман, гуллар атри сочилгай.
Синмасин
Чилпарчин синмасин кўнгил чинниси, Чегалаб бўлмайди, йўқдир чораси. Оғирроқ мусибат руҳнинг синиши, Ранжиган кўнгилни қийнар яраси. Озурда бағирнинг шами сўнмаса, Тарк этиб кетмайди умид қушлари. Ғам-андуҳ зулмига сира кўнмаса, Кўнгилни уйғотгай ёрқин тушлари.…
Соғинч гуллайди
Кутавериб соғинч гуллайди, Гулзорининг бўйи муаттар. Сарсари бир сабо йўллайди, Азоблайди қалбимни бадтар. Дийдорингни қўмсар хаёлим, Дил тубида қўзғаб ғалаён. Олисларда кечар ҳаётим, Йўл зориқиб чекади гирён. Сафар хорғин, қўлламас осон, Чорламайди мени…



