Шеър
Соғинч гуллайди
Кутавериб соғинч гуллайди, Гулзорининг бўйи муаттар. Сарсари бир сабо йўллайди, Азоблайди қалбимни бадтар. Дийдорингни қўмсар хаёлим, Дил тубида қўзғаб ғалаён. Олисларда кечар ҳаётим, Йўл зориқиб чекади гирён. Сафар хорғин, қўлламас осон, Чорламайди мени…
Билмадим, билолмадим…
Билмадим, билолмадим дунё бир уммон, Беадад қирғоғига мумкинми етмоқ? Тўфонлар қийнайвериб чўчитар ҳамон, Тилагим тўлқинланиб қулочни отмоқ. Билмадим, билолмадим дунё бир қудуқ, Тубсизлик қийнамоқда азиз жонимни. Қурғоқчил водийсида дарёлар қуруқ, Оқизар ҳар маъносиз…
Бувижонлар
Ярашиқдир хўб дурра-ю рўмолингиз, Дил яйратар шу нуроний жамолингиз. Енг шимариб халқ корига яраб ҳамон, Меҳри қайноқ бувижонлар, бўлинг омон! Ҳикмат тўла сўзингиздан дур томгайдир, Қалб қўрининг тафти гурлаб қўл толмайдир. Эл севарим,…
Ҳайрат
Ҳайратингнинг кўзлари йирик, Гар безовта боқса дунёга. Ва оташин сўзларда тирик, Садо бериб учса ҳар ёнга. Ҳаётингнинг кўзгуси чироқ, Ёритганин қисмат аташган. Хуфиёна манзили йироқ, Сўқмоқлари йўлдан адашган. Лек, ҳайратинг ичингга сиғмас, Ажабтовур…
Оқ қордан ранг олар…
Муз дарчага ўхшаб қолди дераза, Музтар ойнагидан боқар зимистон. Аёз ҳам изғийди тортмайди изза, Чандиқ пўстинини кийди қаҳратон. Сурат чизди ана кумуш бўёқда, Ялт-юлт товланади ажиб нақшинкор. Қор сочган дов булут энди қаёқда?…

