
Оқ қордан ранг олар…
Муз дарчага ўхшаб қолди дераза,
Музтар ойнагидан боқар зимистон.
Аёз ҳам изғийди тортмайди изза,
Чандиқ пўстинини кийди қаҳратон.
Сурат чизди ана кумуш бўёқда,
Ялт-юлт товланади ажиб нақшинкор.
Қор сочган дов булут энди қаёқда?
Қуёш ҳам нурларин таратмас ошкор.
Аста илий бошлар табиат соҳир,
Баҳорни соғиниб қўмсайди дилим.
Яшилга бурканиб безанар моҳир,
Оқ қордан ранг олар қирмизи гулим.
Муслима Ҳамроз
13.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые