
Ҳайрат
Ҳайратингнинг кўзлари йирик,
Гар безовта боқса дунёга.
Ва оташин сўзларда тирик,
Садо бериб учса ҳар ёнга.
Ҳаётингнинг кўзгуси чироқ,
Ёритганин қисмат аташган.
Хуфиёна манзили йироқ,
Сўқмоқлари йўлдан адашган.
Лек, ҳайратинг ичингга сиғмас,
Ажабтовур олам сифати.
Инжуларни беҳуда йиғмас,
Тушларингнинг дилгир улфати.
Гўзалликнинг ишқида ёниб,
Кўкка кўнглинг боқар ҳайрона.
Тортинчоқлик ишидан тониб,
Илҳом сари имлар жайрона.
Муслима Ҳамроз
17.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые