Шеър
Умид ёзади япроқ
Каллакланиб нафаси буғилган дарахт, Шамолларда қилт этмай унсиз бўзлайди. Чуғурчуқлар шивирин эшитмас, карахт, Ёлғиз япроқ шитирлаб нени сўзлайди?! Ёмғир ёғса ичади булутнинг сирин, Туб-тубидан ўсганда янги минг ришта. Қуёш нури эркалаб йўллайди…
Дарё бўлиб…
Дарё бўлиб оқяпман шошиб, Қирғоқларга дардимни айтиб. Излаганим изимдан тошиб, Тополсайдим орқага қайтиб. Жилдираган жилғалар ошиб, Зумрад қирлар тушимга кирган. Сокин сойдан ҳаловат нўшиб, Шаршарадек сочилсам бирдан. Дарё бўлиб оқолсам жўшиб, Етиб келгай…


