Шеър

Болаларга

Айни қиш

Булутнинг бағри бўлиб минг бўлак,
Осмондан тинмай сир ёғар лак-лак.
Айни қиш фасли қор кўрпа тўшар,
Беғубор оппоқ умидга ўхшар.

Биз учун тайёр бўлар яхмалак,
Агар муз билан қопланса йўлак.
Майдонча сирти роса сип-силлиқ,
Қувнаймиз шодон учиб сирпанчиқ.

Муз пойга кутиб бўламиз ҳалак,
Қор хатга битиб чин дилдан тилак.
Чўчитмас совуқ, қиш завқин тотиб
Ўйнаймиз яйраб, қор копток отиб.

Эҳ, афсус, қаранг, эриб сумалак
Бўғотдан аста томмоқда чак-чак.
Илитар офтоб боқиб том оша,
Бошланар энди бошқа томоша.

Муслима Ҳамроз
11.12.2022 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x