Шеър
Қиш нафаси
Ана, совуқда мунғаяр юпун дарахтлар, Айни уйқуда зирқираб турмиш карахтлар. Гала каптарлар ташийди оппоқ қорхатлар, Гўё ҳурликка тўлгудай Олам қафаси. Ҳуркак қушчалар дон излаб қанот қоқади, Довдир дарёнинг бетида музлар оқади. Аста борлиққа…
Дарё ҳайқирар…
Дарёлар ҳайқириб оқади боқсам, Қирғоқлар тамшанар тўлқинни ичиб. Гирдоблар тортқилар тўлишиб оқсам, Туйғулар эркалар қалбимни қучиб. Сочилган пўртана шарорин ёқсам, Кўнглимнинг тубида ишқ ўти қайнар. Дарёнинг сочига шалола тақсам, Дурдона томчилар оқизоқ ўйнар.…
Онажон
Оҳ, онажон, мана ўша ҳовли-ю ўчоқ, Гар, соғинч кул титкиласа, чўғлангай косов. Энди гулбоғ сал қизғаниб очади қучоқ, Тизгин ожиз, елиб боргай вақт ўзи асов. Оҳ, онажон, бир чеккада мунғаяр тандир, Деразадан мўралайди…
КАБУТАР ХАЁЛЛАР
Кабутар хаёллар неажаб яйрар, Потирлаб сочилгай саркаш, сар-сари. Қанотин силайди, укпарин сийлар, Учмоққа шайланиб турган сингари. Ку-кулар маъқуллаб, этади баён, Юрагим туғёнин, оҳу фиғонин. Кўксида дардлари титрайди гирён, Яширар безовта ҳислар афғонин. Пир…
Қалбимда яшамоқда эрк
Намсиз кўзингда мўлтирайди куз, Эски дардларинг сарғайиб кетган. Шамсиз оламга жовдирайди кўз, Нурсиз тубига изтироб етган. Энди ситамкор озорларинг йўқ, Кузинг бегона, баҳоринг ўтмиш. Чақин севгинг ҳам учиб ўтган ўқ, Гўё ярадор этилган…



