Шеър
-
Занжир
Ҳар қандай занжир-қуллик белгиси, Нима фарқи бор тилла, кумушми. Мутъе туйғулар қалбинг тўрида, Сиртмоққа мойил қисмат шўришми? Дор ичда. Жаллод тўқийди арқон, Кўнгил безовта, қўрқув юмуши. Дунё матоҳин боғлайди жонга, Дилдаги ғафлат нафснинг…
-
Булут
Булутлар бор, офтобни тўсдим деб, йиғлар ўкиниб, Булутлар бор, сувсаб ҳайқиради дув-дув тўкилиб, Булутлар бор, шамолга эргашар томчига тўлиб, Булутлар бор, осмонни тарк этароппоқ қор бўлиб. Муслима Ҳамроз 01.07.2025 йил
-
Ёлғон
Хаёлдан тўкилган сўзлар зарбидан, Мисралар лопиллар измидан чиқиб. Назмий қаторларда ҳисларни пойлаб, Пириллаб учгайдир зоғчадек чўқиб, Ёлғончи дунёда чин сўздан чўчиб. Булбулбоғ бегона, ноз-фироғи йўқ, Нечун йўлламайди ташбеҳ ноласин. Сўз мулки зориққан нур-у…
-
Бир яйдоқ кўнгилда
Оройиш беради кўнглимни безаб, Юкланиб келади мисралар қатор. Тўлишиб тўкилса тиниқар осмон, О, марварид сўзлар жилоси бедор. Парвона паридай айланиб келар, Ҳовучим тўлдириб, бўламан иқрор. Маҳзун дақиқалар ёзади қанот, Ҳаяжон ҳайратдан излайди қарор.…
-
Ҳар алвон сўзим
Сўз яланғоч, пардалар ношуд, Тўзон сочиб эсади шамол. Дил поклагай сўзнинг мулкини, Тоза тилда топгуси камол. Сўз ханжари қинидан чиққан, Адаб лавзи келгайми малол. Латиф сўзлар дилингда унса, Кўрсатади гўзал бир жамол. Дарди…