Шеър
-
Дунё
Бақамти оламларда ҳаёт ўзгача, Ҳар думалоқ зарранинг бори-зори ишқ. Мавҳум не сирлар кўчгай кўздан кўзгача, Думалаб оқса ёрқин нурга қоришиқ. Айланиб дув оқади вақтнинг шуъласи, Тинмайди, айланади яна ғилдирак. Чорлар қайтолмаган не ғулғуласи,…
-
Тўлқин эдим
Tўлқин эдим, тўлқинланиб оқавердим, оқсам Борлиқ уммон, пўртанада меҳр жўшгайдир тўлиб. Оппоқ шуьласига шўнғиб боқавердим, боқсам Ана, вақт кемаси сузгай бир ўткинчи бўлиб. Улкан меҳроб тўлқинланса қалб қалқиб кетгайми, Ва, етгудайин денгизларга қулочим,…
-
Гуллагай…
Қалбимда настарин гуллагай майин, Гулгун шодачалар бирлашган сайин. Пинҳон тутолмайин таратгай ифор, Оқ, нофармон тусли кўркамлиги бор. Қалбимда настарин гуллагай… Нилуфар очилгай қалбимни ёқсам, Ҳаловат топгулик мавжларда оқсам. Титроқ қалб тўлқинида оққани каби,…
-
Эй, кўнгил
Эй, кўнгил, дур қўрғонингга киргим келади, Қулфлоғлик дарчаларингни очгали кенгроқ. Уфқингдаги шуълада нур кўргим келади, Гил-у тупроқ маъданига бўлгали тенгроқ. Эй, кўнгил, пок булоғингда қайнай қолсайдим, Гар, ҳиссиёт титроғида тебранса очун. Тонгда саболаринг…
-
Кўнгил
Сабо эсганида саболангайми кўнгил? Наво таралганда наволангайми кўнгил? Гуллар бўй таратганда ифорлангайми кўнгил? Меҳрли ришталардин оҳорлангайми кўнгил? Булбул ноласи ичкаридадир, Нурлар толаси ичкаридадир. Мудом яхшиликка ошнолик этгайми кўнгил? Муроду мақсадга инжиб етгайми кўнгил?…