Шеър

Хаёл тўфони

Фалак уммонидан томгайдир ҳақсўз,
Оқиб тўлаверсин шуур-онгимга.
Ҳамоҳанг ҳуровоз келгил марҳабо,
Созлансин ишқига наво ва ғазал.
Ранго-ранг нуровоз байни дилрабо,
Товланса ҳайратда лутфи хўб афзал.

Илҳом парвозида томчилар нақдсўз,
Ёғду бағишлагай ҳамроз тонгимга.
Мафтункор жўрсўзлар гўё шўхсабо,
Тусланиб мавжлангай ёниб гирёна.
Жилвакор дурсўзлар мисли қаҳрабо,
Сеҳрига бул кўнгил бўлса мастона.

Идрок ирфонида томгайдир нақлсўз,
Ҳикмат завқ-шавқини чорлаб дил-дилга.
Серғулу қулсўзлар солар минг ғавғо,
Озорли қийнаса аччиқ ғам-дардлар.
Гиёҳваш гулсўзлар жонга минг даво,
Гар қалбда покланса аён хас-гардлар.

Хаёл тўфонидан томчилар барқсўз,
Шарор шуъла сочсин кўчиб кўнгилга.
Оҳорли болсўзлар гулдай тотмаъво,
Сирлашиб хушлангай магар дилафгор.
Изҳори лолсўзлар келар хушраво,
Қумридай куйласа нозли дилиёр.

Изоҳ: хўб-яхши; ирфон-билиш; барқ-чақмоқ; шарор-учқун; дилафгор-кўнгли яраланган; тотмаъво-ширин манзил; қумри-сайроқи қуш.

Муслима Ҳамроз
23.10.2022 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x