-
Томчи. Қатра.
Ёмғир узилиб-узилиб, тўқнашиб-тўқнашиб, томчилаб ерга интилади. Баъзида ёмғир томчилари дераза ойналарини чертиб, сокинлик куйини бузиб қўйишади. Баъзан эса, ёмғир томчилари қуёш нурлари оғушида бирлашиб, етти хил рангдаги камалак камонида товланишади. Тун зулмати ўксиб…
-
Тўртликлар
Меҳр-саҳоват тиласанг китоблар улаш, Ёшларга мадад бўлгай эзгу тафаккур. Гар, маърифат тиласанг китоблар улаш, Маънавий бу чашмага минг бор ташаккур. *** Дард учун бу дунёга келгайми одам, Гардларини ювади тинмайди сира. Истиқбол-чун йўлчироқ…
-
Том оша кўринади тут.
“Тутнинг баргичалик қимматинг йўқму? Ипак қуртичалик ҳимматинг йўқму? Алишер Навоий Қишлоқнинг ўртасидан кесиб ўтган кичик ариқ ёнида неча йиллардирки бир тут яшнайди, шу ариқдан сув ичиб, гуркираб, танасини қучоқлашга қулоч етмайдиган даражада кенгайиб…
-
Чўл. Қатра
Чўлнинг кўнгли кенг, кенгайибу ёйилиб кетган. Чўл баҳорда ям-яшил тусга кирсада кейинчалик баҳор соғинчидан ранги сарғайиб кетади. Чўлнинг пешонасига илон изи йўллар нақш бўлиб тушган. Чўлда ўтмишнинг руҳи мудрайди, шаҳарда келажак руҳи уйғоқ…
-
Ҳовуз. Қатра.
Жўшиб оқаётган дарё бўлолмасанг ҳам ҳовуз бўл, ақалли. Оқаётган ҳовуз бўл, кўлмак бўлмагин, асло. Кўлмакда бир жойда туриб қолиш, эскириш, ўз жойида буғланиш ва сингиш орқали тугаб, изсиз йўқолиш бор. Сув оқиб кираётган…