Фарёд
Устуним қулади, фарёд ичимда, Изтироб қийнайди титраб, толиқиб. Аланга милтираб турса ўчимда, Тутақиб кетмасин елга йўлиқиб. Қулаб тушди осмон, пойига чўкдим, Тупроқнинг исидан маст бўлмоқ мумкин. Кузнинг этагига дардимни тўкдим, Шу дам хаёлларим…
Ҳайқириқ
Туйғуларим тортинчоқ, шивирлаб толмас, Гирёна кўнглимнинг мосми тобига. Туғёнлар борлиғимни ёндирмай қолмас, Ҳайқириқлар етгайдир қалбим тубига. Хокисор ҳадикларни енггай ҳайқириқ, Тахайюл фазосида шуур шуъласи. Садо берар кўксимда янгроқ чақириқ, Наволарга тўлади шеърим шеваси.…
Рўмолинг
Рўмолинг учига тугилган сирлар, Кўнглинг сандиғида қулфланган жоду. Гуллар япроғини шабада синар, Сергак туйғуларинг мисоли оҳу. Сочинг ифоридан маст бўлса ёринг, Сочингни тутамлаб қучади рўмол. Қалбинг тубидаги яширин боринг, Ёқутдай товланиб кўрсатгай жамол.…
Кузга
Кузга мункиб кетдим, куз ҳам тўхтади, Дунёлар тўқнашди, осмон эгилди. Оламлар кенгайган жойни ахтардим, Дарё оқиб кетди, қолди қирғоқлар, Қирғоққа етолмай чўкиб кетяпман, Кузак хаёлларни тўкиб келяпман. Кузнинг насимлари дилим тортқилар, Қадам товушлари…
Ишқ сўра
Исён сенга бегона, сукут сақлайсан, Лол бағрингда чўғдайин унсин лолалар. Ҳисларинг ўтда ёқиб, сўнгра алқайсан, Кипригингни куйдиргач ўтли жолалар. Жимит шу оламингда жим-жит яшайсан, Кўнглингни ўртамайди ўтдайин исён. Нотинч дунёда ғафлат измига шайсан,…




