-
Булут
Булутлар бор, офтобни тўсдим деб, йиғлар ўкиниб, Булутлар бор, сувсаб ҳайқиради дув-дув тўкилиб, Булутлар бор, шамолга эргашар томчига тўлиб, Булутлар бор, осмонни тарк этароппоқ қор бўлиб. Муслима Ҳамроз 01.07.2025 йил
-
Суҳбатдош
Мен қалбимни илитган Қуёш зиёси ҳақида ёниб сўзласам, сен жазирамада жизғанак бўлган жисминг куйиги ҳақида гапирасан… Муслима Ҳамроз 29.06.2025 йил
-
Кўзгу
Токи, сенинг кўнглинг Яхлит ва Ягона кўзгунинг синиқ бир парчаси эканлигини тасаввурингга сиғдирмас экансан ўзлигингга етолмайсан. Кўнгил синишга мойил, унда мавжудлик жамолининг сирли акси дилдираб туради. Кўриш насиб этармикан?! Яро қиррасида бурдаланган ҳаёт…
-
Қаламим
Қаламим тебранар экан унинг тўлқинида оқа бошлайман. Бу тўлқин қудрати шундаки, шу лаҳзаларда бутун дунёни кезиб чиққанчалик саёҳат ҳаловатини туяман. Ижод сеҳри шуурга қоришиб кетади, кўнгил қуши эса парвозга шайланади. Муслима Ҳамроз 03.06.2025…
-
Фикр
Функциясиз фикрлар, консерватив тушунчалар, логарифмга бўйсинмаган мулоҳазалар, дунё дардига бегона қарашлар, тутуриқсиз сўзлар, мантиқсиз гаплар, тутқун хаёллар эгасига айланган она тилига бегона мажруҳ қалблар кўпайди, афсус. Муслима Ҳамроз 17.06.2025 йил