-
Рангин оҳанг
Рангнинг оҳангига қулоқ соламан, Рангин сўзлар ажаб, товланар хушҳол. Мўйқалам най сирин изҳор этаркан, Ҳиссиёт ёғдуга тўлади алҳол, Нақшивор чизгиси кўнгил изҳори. Мойбўёқ фикрни ичиб тўйингач, Тасвир жумласига чўкади беҳол. Бўёқдан мўралар нурфош…
-
Оғир
Оғриқдан оғриққа кетяпман нечун, Жисму жаҳоннинг қийноқларида. Сирқираб кўчади дарднинг титроғи, Вужуднинг тобланган қайноқларида. Оғирроқ эканми эзар ҳаволар, Бўронли кўнглимнинг яйдоқларида. Дард расмин чизади ҳатто камалак, Булутлар оғринар адоқларида. Кўза синмасин деб жонимиз…
-
Экспромт шеър
Кузнинг довонида толиқдинг недан? Сезмасми тўлишиб йўлга чиққаним. Кўнгил тўкилиб оғринар шундан, Хассос туйғуларни излаб йиққаним. Бир дарё оқади, халойиқ тўлиб, Кимларнинг юзида заъфарон зоҳир. Баҳорий довонлар борарми сўлиб, Қуёшдан нур ичган…
-
Жазбадор
Телевизор рекламбоп, жазбадор экран, Ҳавони зир титратар, ахборот дайдиб. Интернетнинг тўрида одамзот тутқун, Фикри ожиз қолганин қани билсайди. Ғавғо тўла маконда топмайди ором, Алдамчи тасвиротлар этганида ром. Ёлғон дунё сукутда, кўзлари юмуқ, Оломоннинг…
-
Бир шеър
Бир шеър бир асардир. Унда қофиялар қаторлашиб, мазмун дарёдай тўлишиб, оҳанглар басма-бас ҳижолашиб, бўғинлар қўлтиқлашиб турса қандай соз. Мисралар қанотида момақалдироқ гумбирлаб турса, шеърни ларзага келтириб. Туйғулар чақнаса чақмоқ чўқморида, моҳият яширинса фикрлар…