-
Хушёр бўл!
Тафаккур тўфони тўзғиган бугун, Фикрингни жиловлаб қувғинди қилар. Занжирбанд сўзларинг бўғзида тугун, Вайронкор пайкони бағрингни тилар. Хушёр бўл! Эрк тилаб, шон ишни танла! Бепарво кетяпсан қалбинг ҳам юпун, Жимжитлик садоси кўзингда зохир. Курашмоқ…
-
Ўч олар чақмоқ
Таптақир соҳилда қақрайди тупроқ, Қурғоқчил кўнгилда саҳро нафаси. Уюрма айланар, ҳовучда туфроқ, Шамолни ютади қумлоқ қафаси. Намликни қўмсаса биргина дарахт, Ҳайқирар безовта уммон шовури. Ёмғирни соғиниб қақшайди тошлоқ, Сувсизлик чўллайди, қийнар жафоси. Булутлар…
-
Қонли ой
Қуёш тиғ урдими қонга тўлди ой, Қизариб тўлғонди, юзлари олов. Юрагим балқиди туйғуларим ол, Қизартмоқ ишқида чўғлари сийлов. Тўлин ойни тутди қон қафасида, Жодулаб қўйдими топгандек қалов. Томоша тайсаллар жон нафасида, Офтоб-моҳтоб оҳи…
-
Жараён
Жараён Боши ва охири мавҳум, узуқ-юлуқ умримиз йўлларида адашиб, ўз қайғуларимизга туртиниб, хуррам дамларимизни олқишлаб яшаймиз. Ҳар тун узади, ҳар кун улайди. Жону танни ғафлатда қолдириб тушга кўчамиз, ҳуш қалбимизни уйғотган чоғда ўнгимизга…
-
Қон ва жон
Тошлар отдинг, теккан жой излари қонли, Карвонлар ўтиб борар, кўзларингда қон. Нафсинг жонталош, гарчи, самовот жонли, Ўз бўғзингга тиқилиб типирчилар жон. Муслима ҲАМРОЗ 06.09.2025 йил