-
Тикани қон қусса…
Оламга боқасан, кўзлар алдайди, Қалбингда уйғонар асрий бир титроқ. Хабарлар келса-да тўфон ичинда, Нафсоний ҳаловат туюлар тотроқ. Тикани қон қусса, япроқ титрайди, Қизариб ёнгайми мисоли чироқ. Тиканнинг заҳридан оғу ичса-да, Гул бўлмоқ истайди…
-
Суҳбат
#Суҳбат Мен юксак тоғлардан завқ олган виқорли туйғуларим ҳақида сўзласам, сен йўлда оёғингга ботган тош оғриғидан нолийсан. Муслима Ҳамроз 01.08.2025 йил
-
Истак
Мен ложувард ўрмоннинг мусаффо ҳавосидан тўйиниб симирсам, сен соя остида тундлашиб кенглик даъвосини истайсан. Муслима Ҳамроз 30.07.2025 йил
-
Еру Осмон
Чексиз ва абадият оламида мавҳумот пардасига бурканган дунё. Ерда ўлим шарпаси кезади, сен огоҳлик истайсан. Осмонда саодат сабоси эсади, масрурлик умидида кўкка боқасан. Тупроққа кўмилгай қуллик қиёфаси, фазоларга парвоз этгай эрк аталмиш руҳ.…
-
Томоша истаб…
Боқсам, ичкари чексиз ғаройиб маъво, Меҳробда Қуёш порлар, тафтида нурман. Зумурад осмон яқин томида жилға, Мавжида томчи қалқса, гирёна ҳурман. Билмам, фазо фазлида нелар яширин, Сирдан огоҳ мусаввир кафтида дурман. Тириклик ичра гирён…