-
Куз қатлари
Кузги томоша беихтиёр диққатингизни тортади. Хазонрезги манзилида барглар омонат қалтираб турибди. Дарахтлар гўё қизғиш, сарғиш, зарғалдоқ шокилали либосга бурканиб олишганга ўхшайди, айниқса, ўрик дарахти ўз меваси тусини эслатади. Куз япроқлари куз яноқларини ял-ял…
-
Қандайин жола
Гўзаллик тасвирига айланган муаззам сўзлар эрк қанотлари узра хаёлот фазосида муаллақ учишади. Уларга мафтун бўлиб ўзингга чорласанг, аввал, улар кўнгил осмонидаги мовий барқутларга қўнишади. Бу қандай ёмғир, қандайин жола?! Гўё, олам томирига томар…
-
Келгач…
Кўклам кўклигини кўкчил куйлаб кел, Кириб келганингда кулгай кўнгиллар. Кўнглим каъбасини кўзлаб кириб кел, Келсанг кенгликларга кўчар кўчкилар. Келгил, кези келгач койиб, куйиб кел, Кўнглим камалакранг каби кўкаргай. Кўксим карамини кутиб, кулиб кел,…
-
Уфқ
Уялгайми Уфқ қизариб кетгач, Жамолини оҳ, қизғанар Қуёш. Яноғи ҳам ол, манзилга етгач, Фироқ ўти-ла синайди бардош. Аста ёнбошлар фурсати ўтгач, Шафақ ёнса-чўғ беролмагай дош. Ўртангайми лол шаштидан кечгач, Кетар чоғида сийлайди ювош.…
-
Бутунлик
Бири кам дунёда бутунлик нима? Кўнглимни беҳузур элайди шамол. Эланган кўнгилнинг тўфони кўчар, Тўзғиган хаёллар келади малол. Камини тўлдирмас оройиш дамлар, Аслида ним қиё кўрсатар жамол. Кулмайди қувончга яримта кўнгил, Ўксиниб боқади осмонда…