Хаёл ёлғончи
(Модерн) Кўчманчи булутлар, учирма хаёллар кўчиииб… учиб кетаверар. Ортига боқмас, кўнглимни ёқмас. Булут ёғмоқчи, хаёл ёлғончи. Булутдан томчи, хаёлдан сўз томганда чак-чак, кўксимда унарми биргина чечак. Булут соғинади дарё – сойини, Сўз-чи, сўзлаб…
Сўроқлар
Сўрамайсан, билмайсан дард-у ҳолимни, Хазонрезги йўлларда кетаяпман жим. Куз кузатиб толмайди шу аҳволимни, Боқ, кўнглим майсасидек япроқлар ғижим. Узоқ бўяр кўнглимни мовий рангларга, Борлиқ тасвирин чизгай кузчан мунажжим. Огоҳ этар: “тайёрлан фатх-у жангларга.”…
Қачон…
Гулим боғда барг ёзади, мен ёзаман шеър, Гулгун япроқларни суртиб илҳақ кўзимга. Сабо хаёллар тортқилаб “соғинаман” дер, Ўзи парво ҳам қилмайди соғинч сўзимга, Йиллар тўфонида сира ўчмасин баёз. Маҳзун кўнглимни ёзади оташ туйғулар,…
Хаёл сурарди
Мен рассом танлаган бўёқ рангиман, Яшил туйғуларга қоришиб кетган. Оқ, қора хаёлнинг бир дам жангиман, Кўнгилда чақмоқдай ярақлаб ўтган. Мўйқалам уммонга шўнғиб чиқаркан, Марварид тасвирга жон бағишлайди. Юлдуз туйғуларим азоб чекаркан, Қорайган тун…
Излаб келади
Денгиздан уммонга шошади тўлқин, Кўнглим чашмасини этади талқин. Сузиб чарчамайди жонсарак қайиқ, Мовий елканларга бўлгудай лойиқ. Тоғлардан ошиқиб шошади шамол, Кўнглим туғёнини тўсолмас тусмол. Чўққилар туғ бўлиб ҳилпираб толса, Изларим гиёҳдай гуркираб қолса.…




