Само рақси
Кўнглим! рақсинг гўзал осмон кафтида, Самовий наволар сархуш этади. Маҳзун лаҳзалари оташ тафтида, Пойингда чўғлари ёниб кетади. Куйга зориқмагин, ўзинг шашмақом, Абадий қўшиқсан ишқ ҳузурида. Туйғулар нозланиб айлар минг мақом, Чолғучи фарёди ёр…
Соғинсам…
Соғинаман ирмоқни, дарё, булоқни, Кўнглим тўфонида оқар пўртаниб. Хаёл гирдобида қийнар қирғоқни, Сокин сойда оқиб кетган ўртаниб. Суюнчга айланиб кетолсам керак. Соғинсам шудрингни, кетолмам нари, Гулим юзида дур, акс этар чил-чил. Субҳидамда чопаман…
Келарми
“Кел суҳбат қурайлик!” дейман кўнглимга. Шўх хаёллар билан қувлашиб кетган, Гуллар ифорига эргашиб кетган, Қайларгадир яна адашиб кетган, Гўзаллик бағрига чорласам нетгай. “Кел суҳбат қурайлик!” дейман кўнглимга. Қувонсам ёнимга маҳзун келарми, Ғам чексам…
Билсанг…
Билсанг, кўнглим менинг адашган сайёҳ, Йўллар танловида дард чеккан дарвеш. Бағрим гулбоғида кўкарса гиёҳ, Йиллар қадамига шеърим бўлар эш. Билсанг, кўнглим менинг самовий ҳилол, Ёйга ўхшаб кетар ўртанган сари. Бахт излаб тўлишса келмасин…
Хаёлларим
Бурҳон хаёлларим учди тўлғониб, Адашиб кетдим-ми сўнгсиз маконда. Еллар елкасини тутмас қизғониб, Устунлар қолдими ёруғ жаҳонда. Йўқсил хаёлларим қолди йўқолиб, Излаб тополмадим, толди йўлларим. Тахайюл тўфони қайдан куч олиб, тўкилиб бормоқда чопқир йилларим.…




