Нетаман
Жоним агар ҳалқумга келса, Нечун хаёл тузоққа қочар. Шоним энди ҳаққимга келса, Ҳилол мендан узоққа қочар. Шамман гарчи нотавон келдим, Ёлғончи бир дунёдан қочиб. Жимман яна норавон келдим, Қанддай ширин ҳулёдан қочиб. Сабрим…
Эй, юрак
Эй юрак, тилаги, асли қандайсан? Ҳамроҳим дегандим, балки жондасан. Издиҳом ичида йўқсан, қайдасан? Томирда дарёдай оққан қондасан. Сен ўша кўксимга жон жомин тутган, Дардчил дамларимда бўлдинг ҳамрозим. Сукут нидоларим орзиқиб кутган, Сенда тўлғонади…
Тугайди
Ям-яшиллик тўкилиб боряпти, аттанг. Ғуж-ғуж япроқлар энди банддан узилиб, тўкилар бир-бир. Ён-атрофни тўзғитар кузак сарғайиб, ҳар баргида сир. Томчида кўрингай рангин камалак. Юлдузлар тўкиларми бирдан пойингга, куппа-кундузи. Ердан униб чиқади, чўғдай дарахтлар, кўкда…
Шайдо
Воз кечмоқ мушкул иш, кўнгилнинг майли! Тўхтагин! Жим туриб тин олгин майли. Бўшлиққа айланиб қарагин тийрак, Кўнглингни тозала чинни-чироқдай. Ичингда порлагай эзгулик зийрак, Чин йўлга чорлайди алвон байроқдай. Покланмоқ машаққат — тангликнинг сайли!…
Нажот
Шеърият ҳамрозим, дил торин чертар, Шоирлик муқаддас илоҳий неъмат. Файзиёб туйғуни тараннум этар, Қалбимда улғайгай қадимий ҳикмат. Мозийдан келади қўнғироқ саси, Ёдимга солади илҳом жазбини. Ҳали яшалмаган замонлар баҳси, Бедор тунларимга чорлар базмини.…




