
Туйғу
Кўксимда сурурваш туйғулар тўлғанса жўшқин,
Шаррори куйдирган озурда руҳим чирпирак.
Безовта кўчкида ҳисларим оққайдир тошқин,
Мисралар айлангай кетма-кет мисли чорпаррак.
Тўлқинлар тасаввур кўйига чорласа тинмай,
Мастона мавжланиб баҳузур сузмоқ машаққат.
Уммони қаърига чўкканда ишқига тонмай,
Дамо-дам бул кўнгил косаси тошар бешафқат.
Ҳаловат изласам давроним васвасасидан,
Сукунат созланиб ётгайдир дил оромида.
Ҳаяжон симириб тотганда минг бир васфидан,
Ложувард изҳори тўкилгай сўз маромида.
Муслима Ҳамроз. 19.12.2021 йил
Шаррор-тўзғиган учқун


Подписаться
0 комментариев
Старые