Шеър

Дийдор

Дугоналар дийдори оҳ, ширин ҳам аччиқ,
Юрак нозик дукурласа ҳаяжон ҳузур.
Шу дам кўнгил довонига йўллар ҳам очиқ,
Бу не ҳол тил калимага келади базўр.

Сунбула сочларни қорлар қоплабди, афсус,
Ой юзларга йиллар чизги чиздилар бўзлаб.
Мўрчамиён дол бўлгани аёндир хусус,
Нигоҳлар жовдирар маъсум ёшликни излаб.

Ахир, эллик йил кечмиши узундан узун,
Ҳаргиз учрашув онлари бугун эканда.
Қайси бири тақдиридан нолийди маҳзун,
Бирининг толъеи баланд, оғзида ханда.

Бари ҳаёт сабоғидан тополган ҳикмат,
Умрини эзгулик ила безатмоқ мақсуд.
Эй, чархи дун дийдор чоғи айлагил ҳиммат,
Бир зум ёшлик сурурини ҳис қилсин масъуд.

Муслима Ҳамроз. 6.03.2022 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x