
Сукунат
Сукунатни излабон йўлга чиққандим,
Fала-ғовур дунёда қолдим адашиб.
Хаёлларим авайлаб, сийлаб йиққандим,
Жаранг сочиб ўйларим кетди айқашиб.
Гулилола юрагим сокин тебрангай,
Эгиб кетса шамоллар, чекдим надомат.
Майсазордай топталган кўнгил тоблангай,
Илдиз бошин кўтаргач этмас маломат.
Хотиржамлик истасам кўнгил адоси,
Тоғлар сукут сақлайди, бордим пойига.
Сирқирайди булоқлар янграб садоси,
Кўнглим тўлиб оққанда жўшқин сойига.
Наволаниб яшнаган қалбим тўрида,
Мумтоз оҳанг таралиб турса осуда.
Авайлайман тобланиб ёнган қўрида,
Илҳом кулиб хотиржам ёзса қасида.
Муслима Ҳамроз. 7.05.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые