
Тонг жилмайиб қўяр
Тонгга боқаман, тонг
жилмайиб қўяр,
Само юзини ол
шуълалар очса.
Ажиб мусаффо бир
туйғуга тўяр,
Қалбим осмони гар
ёлқинлар сочса.
Туннинг ғулуси ҳеч
солмасин соя,
Ахир нурафшон кун
чорлайди йўлга.
Бахту иқболга ҳам
бўлгудай доя,
Дилни тўлдирган нур
томгайдир қўлга.
Юзга суртаман, ҳар
дуолар нажот,
Эзгу истаклар ва
изтироб даво.
Азоб тобида минг
қийнаса ижод,
Руҳим юксалгай ҳеч
қилмасдан даъво.
Субҳи саболаб кел
бағримга о, тонг,
Кўнгил кўчаси ҳам
ёришсин чақнаб.
Фурсат ғанимат деб
интилсам не тонг,
Ёрқин, ҳаётбахш шу
тонгларни алқаб.
Тонгга боқаман, тонг
жилмайиб қўяр…
Муслима Ҳамроз. 2.07.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые